Мирзиёев Чорвоқда қурилаётган халқаро туризм марказининг мастер-режаси билан танишди

Чорвоқдадаги халқаро туризм маркази 10 та кичик ҳудудга бўлиб қурилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Аввал хабар берилганидек, Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази қурилмоқда. Бу галги тақдимотда ушбу йирик лойиҳанинг бир нечта хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқилган мастер-режаси кўриб чиқилди.
Озарбайжонлик ишбилармон Чорвоқ сув омбори бўйида туризм маркази қуради
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апреля ознакомился с презентацией мастер-плана международного туристического центра “Sea Breeze Uzbekistan”.
Тақдимотда қуйидагилар маълум қилинди:
туризм марказини 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш кўзда тутилмоқда;
уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади;
икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади;
сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларда меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳлар бўлади;
шунингдек, маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этилади;
яъни бу ерда фақат саёҳат эмас, балки йил давомида яшаш имконияти ҳам яратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апреля ознакомился с презентацией мастер-плана международного туристического центра “Sea Breeze Uzbekistan”.
“Давлатимиз раҳбари бу лойиҳа барча ташриф буюрувчиларга қулай бўлиши лозимлигини таъкидлаб, мажмуани зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди”, — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, туризмда сўнгги йилларда 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди. Биргина Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ҳудудида Амирсой ва “Ugam River” каби курортлар, “Белдирсой-Чимён-Нанай” туризм масканлари ташкил этилди.