Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Қуролли кучлари Россиянинг энергетика объектларига ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари Россиянинг энергетика объектларига ҳужум қилишда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бир кунда Россиянинг энергетика объектларига иккита ҳужум уюштирди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Украина қўшинлари жума ва шанба кунлари Белгород вилоятидаги Россия энергетика объектларига икки марта ҳужумни амалга оширди.

“Киев режими жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб энергетика объектларига зарбаларни 30 кунга тўхтатиш ҳақидаги Россия-Америка келишувларини бузган ҳолда Россия энергетика инфратузилмасига бир томонлама ҳужумларни давом эттирмоқда. Украина Қуролли кучлари томонидан Россиянинг энергетика объектларига иккита ҳужум уюштирилган”, — дейилади хабарда.

Аниқлиқ киритилишича, Белгород вилоятида жума куни соат 19.02 да Украина Қуролли кучлари томонидан "Россети Центр" филиалининг “Нечаевка” энергетика объекти – "Белгородэнерго"нинг ўққа тутилиши натижасида симлардаги узилиш туфайли юқори волтли линия узилган. Натижада Шебекино туманидаги 600 нафардан ортиқ маиший истеъмолчилар электр таъминотисиз қолган.

“12 апрел куни соат 10:16 да Украина Қуролли кучлари томонидан "Россети Центр" - "Белгородэнерго" филиалининг “Красная Яруга” энергетика объектининг атайлаб ўққа тутилиши натижасида Степное қишлоғидаги маиший истеъмолчилар электр таъминотисиз қолди”, — дейилган хабарда.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Песков: Россия энергетика объектларига зарба бермасликка амал қилади, Киев эса йўқ