Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп Украина бўйича музокараларнинг боришини баҳолади

Америка етакчисининг қўшимча қилишича, бу борадаги янгилик “тез орада” кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги можарони ҳал қилишда эришилган ютуқларни шарҳлаб, ҳаммаси яхши кетаётганини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Нима бўлишини кўрамиз, лекин менимча, ишлар яхши кетмоқда", — деди у журналистларга.
Америка етакчисининг қўшимча қилишича, бу борадаги янгилик “тез орада” кутилмоқда.

“Бир лаҳза борки, сиз буни исботлашингиз ёки индамаслигингиз керак”, — деди Трамп.

Сайлов кампанияси давомида Трамп Украинадаги инқирозни бир кунда ҳал қила олишини айтган эди. Кейинроқ Оқ уй раҳбари республиканинг 2014 йилги чегараларига қайтиши даргумон деб ҳисоблаганини тан олиб, унинг мақсади ҳар икки томон учун фойдали шартлар асосида можарога барҳам бериш эканини қўшимча қилди.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, Россия таркибига кирган ҳудудлар Конституцияда қайд этилган ва мамлакатнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп, янги ҳудудлар: Лавров Анталия дипломатик форумида нималар деди?