ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Тошкентда саккизта давлат терма жамоаси иштирокида халқаро йиғин ўтмоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Шу кунларда таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
“Ҳозирда мазкур йиғинга Хитой, Тунис, Грузия, Саудия Арабистони, Беларусь, Қозоғистон ва Иордания жамоалари ҳам қўшилиб, 8 та терма жамоа биргаликда машғулот олиб бормоқда”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ҳар бир давлат ўзининг асосий таркиб спортчилари билан қатнашмоқда. Улар орасида 10 нафарга яқин Олимпиада чемпионлари ва совриндорларини учратиш мумкин.
Йиғин 20 апрелга қадар давом этади.