ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Тошкентда саккизта давлат терма жамоаси иштирокида халқаро йиғин ўтмоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.Шу кунларда таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.Айтилишича, ҳар бир давлат ўзининг асосий таркиб спортчилари билан қатнашмоқда. Улар орасида 10 нафарга яқин Олимпиада чемпионлари ва совриндорларини учратиш мумкин.Йиғин 20 апрелга қадар давом этади.
Йиғинга Хитой, Тунис, Грузия, Саудия Арабистони, Беларусь, Қозоғистон ва Иордания жамоалари ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Тошкентда саккизта давлат терма жамоаси иштирокида халқаро йиғин ўтмоқда, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Шу кунларда таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
“Ҳозирда мазкур йиғинга Хитой, Тунис, Грузия, Саудия Арабистони, Беларусь, Қозоғистон ва Иордания жамоалари ҳам қўшилиб, 8 та терма жамоа биргаликда машғулот олиб бормоқда”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ҳар бир давлат ўзининг асосий таркиб спортчилари билан қатнашмоқда. Улар орасида 10 нафарга яқин Олимпиада чемпионлари ва совриндорларини учратиш мумкин.