ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Ўзбекистон бош консулхонасида Приморск ўлкаси Надеждинский туманидаги "Silbet" МЧЖ директори Виктор Львов билан музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Учрашув Ўзбекистон президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон фуқароларини ушбу корхонадаги бўш иш ўринларига қонуний тартибда жалб қилиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.
Виктор Львовнинг айтишича, ҳозирги кунда корхонада турли мутахассисликлар бўйича 250 та бўш ишчи ўрни мавжуд.
"Ушбу бўш ўринларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилишга тайёрмиз", - деди у.
Учрашув якунида "Silbet" корхонаси ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ўртасида мигрантларни ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишиб олинди.