https://sputniknews.uz/20250318/primorsk-korxona-mutaxassislar-ish-ozbekiston-48464971.html
Приморск корхоналари вакиллари мутахассисларни ишга жалб этиш учун Ўзбекистонга келди
Приморск корхоналари вакиллари мутахассисларни ишга жалб этиш учун Ўзбекистонга келди
Sputnik Ўзбекистон
Приморск ўлкаси делегацияси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуп Кабулжанов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
2025-03-18T12:04+0500
2025-03-18T12:04+0500
2025-03-18T12:04+0500
жамият
миграция
ўзбекистон
россия
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/12/48464204_68:84:1024:622_1920x0_80_0_0_d4ddc04d7f0a12dcdc8c68fcc6a4fc7a.jpg
TOШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россиянинг Приморск ўлкаси делегацияси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуп Кабулжанов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Приморск ўлкаси миграция агентлиги раҳбари Михаил Сорокиннинг сўзларига кўра, делегацияснинг вазифаси хорижлик мутахассисларни тайёрлаш учун яратилган шароитлар билан танишиш ва ҳудудлар раҳбарлари билан учрашишдан иборат. Делегация миграция сиёсатига масъул ўзбекистонлик мутахассислар билан мулоқот ўрнатиш мақсадида ўқув марказларига ташриф буюради. Михаил Сорокин таъкидлаганидек, нафақат ушбу ташриф, балки Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко ташаббуси билан ташкил этилган янги бўлимнинг асосий мақсади мигрантлар оқимини ташкил этиш ва минтақанинг турли тармоқларига зарур бўлган мутахассисларни танлашдир. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят раҳбари Ўзбекистонда миграция агентлиги вакиллари ишлашини, чунки Приморск ўлкаси корхоналарига маҳаллий шароитда зарур бўлган мутахассисларни танлаш осонроқ эканини таъкидлаган эди.
https://sputniknews.uz/20250127/primorsk-mutaxassislar-ish-47700332.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/12/48464204_145:27:1024:686_1920x0_80_0_0_69db295b6e0cfdf4502266f56c550f07.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
приморск ўлкаси ўзбекистонга ўзбекистоннинг владивостокдаги бош консули юсуп кабулжанов тернейлес, доброфлот, лотос
приморск ўлкаси ўзбекистонга ўзбекистоннинг владивостокдаги бош консули юсуп кабулжанов тернейлес, доброфлот, лотос
Приморск корхоналари вакиллари мутахассисларни ишга жалб этиш учун Ўзбекистонга келди
Делегация Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ташриф буюришни режалаштирган.
TOШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россиянинг Приморск ўлкаси делегацияси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуп Кабулжанов ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. “Делегация Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ташриф буюришни режалаштирган. Унинг таркибига Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Приморск ўлкаси коллежлари раҳбарлари, шунингдек, вилоятнинг "Тернейлес", "Доброфлот", "Лотос" каби йирик корхоналари вакиллари кирди”, — дейилади хабарда.
Приморск ўлкаси миграция агентлиги раҳбари Михаил Сорокиннинг сўзларига кўра, делегацияснинг вазифаси хорижлик мутахассисларни тайёрлаш учун яратилган шароитлар билан танишиш ва ҳудудлар раҳбарлари билан учрашишдан иборат.
Делегация миграция сиёсатига масъул ўзбекистонлик мутахассислар билан мулоқот ўрнатиш мақсадида ўқув марказларига ташриф буюради.
Михаил Сорокин таъкидлаганидек, нафақат ушбу ташриф, балки Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко ташаббуси билан ташкил этилган янги бўлимнинг асосий мақсади мигрантлар оқимини ташкил этиш ва минтақанинг турли тармоқларига зарур бўлган мутахассисларни танлашдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят раҳбари Ўзбекистонда миграция агентлиги вакиллари ишлашини, чунки Приморск ўлкаси корхоналарига маҳаллий шароитда зарур бўлган мутахассисларни танлаш осонроқ эканини таъкидлаган эди.