Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Суми вилоятидаги Журавкани озод қилди

“Шимол” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум амалиётлари давомида Суми вилоятининг Журавка аҳоли пунктини озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Россия ҳарбийлари Суми вилоятининг Журавка қишлоғини назорат остига олди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Шимол” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум амалиётлари давомида Суми вилоятининг Журавка аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади идора хабарида.
Якшанба куни Мудофаа вазирлиги Журавканинг шарқидаги Басовка қишлоғи олинганини эълон қилганди.
Бундан ташқари, “Шимол” жангчилари Курск вилоятидаги Горнал ва Олешня ҳудудларида олтита душман бригадасини мағлуб этишди. Авиация ва артиллерия Украина Қуролли кучларининг ўн бир аҳоли пункти ҳудудидаги ишчи кучи ва техникасига зарба берди.
Душманнинг кунлик йўқотишлари:
420 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи;
зирҳли транспорт воситаси;
иккита жанговар зирҳли машиналар;
12 та автомобиль;
тўрттадан артиллерия қуроли ва миномёт;
иккита дрон бошқарув пункти.
Умуман олганда, ушбу ҳудуддаги жангларда Украина Қуролли кучлари 73 410 нафардан ортиқ одами ва 405 та танкини йўқотди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам қисқартирилди — Украина ҚК бош қўмондони