https://sputniknews.uz/20250409/aqsh-harbiy-yordam-ukraina-qk-bosh-qomondoni-48791491.html
АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам қисқартирилди — Украина ҚК бош қўмондони
АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам қисқартирилди — Украина ҚК бош қўмондони
Sputnik Ўзбекистон
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони: Ҳозир АҚШ томонидан ёрдам камайди. Асосий ёрдам эса Европадаги ҳамкорларимиздан келмоқда.
2025-04-09T15:16+0500
2025-04-09T15:16+0500
2025-04-09T15:37+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
ақш
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46633878_0:105:2959:1769_1920x0_80_0_0_cbc1388468af0aa763a886d1486e34d9.jpg
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский “LB.ua” нашрига берган интервьюсида АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам қисқаргани ҳақида маълум қилди.Март ўрталарида Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари ўринбосари Павел Палиса Вашингтон Киевга хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатишни тиклаганини тасдиқлаганди.Бундан олдин Саудия Арабистонида АҚШ ва Украина делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Шундан сўнг Зеленскийнинг идораси қўшма баёнот эълон қилди, унда Киев 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди. Ҳужжатда, шунингдек, Вашингтон зудлик билан разведка маълумотларини алмашишдаги паузани бекор қилиши ва Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириши айтилди.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатиш Москва ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар кун тартибида муҳим ўрин тутади.Киль Жаҳон иқтисодиёти институти маълумотларига кўра, 2022 йил февралидан бери АҚШнинг Украинага кўрсатган ёрдами 123 миллиард долларни ташкил қилган.
https://sputniknews.uz/20250310/tramp-ukraina-aqsh-yordam-48319079.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0f/46633878_232:0:2729:1873_1920x0_80_0_0_a8b08aedb91815adbf09406bdc5584e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш ҳарбий ёрдам украина қк бош қўмондони
ақш ҳарбий ёрдам украина қк бош қўмондони
АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам қисқартирилди — Украина ҚК бош қўмондони
15:16 09.04.2025 (янгиланди: 15:37 09.04.2025) Украина Қуролли кучлари бош қўмондони: Ҳозир АҚШ томонидан ёрдам камайди. Асосий ёрдам эса Европадаги ҳамкорларимиздан келмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский “LB.ua” нашрига берган интервьюсида АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам қисқаргани ҳақида
маълум қилди. “Ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлаши, албатта, ҳал қилувчи ролни ўйнайди, айниқса, Америка Қўшма Штатлари бизга ёрдам берганида. Ҳозир АҚШ томонидан ёрдам камайди. Асосий ёрдам эса Европадаги ҳамкорларимиздан келмоқда”, - деди у.
Март ўрталарида Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари ўринбосари Павел Палиса Вашингтон Киевга хавфсизлик соҳасида ёрдам кўрсатишни тиклаганини тасдиқлаганди.
Бундан олдин Саудия Арабистонида АҚШ ва Украина делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Шундан сўнг Зеленскийнинг идораси қўшма баёнот эълон қилди, унда Киев 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди. Ҳужжатда, шунингдек, Вашингтон зудлик билан разведка маълумотларини алмашишдаги паузани бекор қилиши ва Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириши айтилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатиш Москва ва Вашингтон ўртасидаги музокаралар кун тартибида муҳим ўрин тутади.
Киль Жаҳон иқтисодиёти институти маълумотларига кўра, 2022 йил февралидан бери АҚШнинг Украинага кўрсатган ёрдами 123 миллиард долларни ташкил қилган.