Парламентлараро алоқалар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Эркин Зоҳидов Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясини Тошкентда ўтказишнинг аҳамияти ҳақида Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда гапираётиб маълум қилди.
“Бу Ўзбекистон учун жуда муҳим воқеа, чунки мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда парламентлараро алоқалар энг муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Парламент асосий роль ўйнайди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда бунга алоҳида аҳамият берилмоқда”, - деди Зоҳидов.
Таъкидланишича, 180 тадан ортиқ давлат ўз вакилларини, парламент раҳбарларини юборди. Улар ижтимоий тараққиёт, миллатлараро муносабатлар ва жамиятнинг адолатли ривожланиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқда.