Тюмень вилояти Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштирмоқда

Тюмень вилояти Ўзбекистон корхоналарига нефть-газ лойиҳаларида қўшма ишларни таклиф қилишга тайёрлигини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Россиянинг Тюмень вилояти Ўзбекистонда ваколатхона очиш истиқболларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси хабар берди.
Шу кунларда минтақа губернатори ўринбосари Андрей Пантелеев бошчилигидаги делегация Тошкентда бўлиб турибди.
Ташриф доирасида улар Ўзбекистоннинг нефть-газ компаниялари ва соҳа илмий ташкилотлари билан қатор учрашувлар ўтказишди.
Уларда Россия компанияларининг республикадаги фаолияти хусусиятлари ва минтақанинг Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, Тюмень вилояти Ўзбекистон корхоналарига Россия нефть-газ компаниялари лойиҳаларида қўшма ишларни таклиф қилишга тайёр.
Келаси йил Самарқандда миграция бўйича Приморск ўлкаси ваколатхонаси очилиши мумкин