Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ Мексика билан саноат ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор – ЕИК

ЕОИИдан Мексикага асосан металлургия ва кимё саноати маҳсулотлари экспорт қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Мексика билан саноат ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарёв “Россия - Мексика” бизнес-форуми доирасида маълум қилди.
Таъкидланишича, Мексика ва бошқа Лотин Америкаси давлатларининг махсус иқтисодий зоналар ва саноат кластерлари механизмидан фойдаланиш тажрибаси ЕИК ва Иттифоқ мамлакатларида қизиқиш уйғотмоқда.
Янги қўшилган қиймат занжирларини ва технологиялар трансферини яратиш мақсадида ЕОИИ ва Мексика ўртасида ҳамкорлик қилиш учун муайян салоҳият мавжуд.
Кооператив (оралиқ) саноат маҳсулотларининг ЕОИИдан Мексикага экспорти асосан металлургия ва кимё саноати маҳсулотлари ҳисобланади. Мексикадан ЕОИИга импорт – кимё саноати маҳсулотлари, машина ва ускуналар.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Бангладеш иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди