Футбол: Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси футболчилари Осиё кубоги гуруҳ босқичида Хитой устидан ғалаба қозониб, турнирнинг чорак финалига йўл олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида Хитой устидан ғалаба қозонди.
6 апрель куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.
Футболисты юношеской сборной Узбекистана U-17
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса мезбон Саудия Арабистони Таиландни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу натижадан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси саудияликлар билан биргаликда Осиёда биринчилардан бўлиб ЖЧ йўлланмасини нақд қилди. Шунингдек, Ислом Исмоилов шогирдлари Осиё кубогининг чорак финалига чиқди.
Ўсмирлар ўртасидаги 2025 йилги жаҳон чемпионатига Қатар мезбонлик қилади. Мусобақа 3 ноябрдан 27 ноябрга қадар давом этади.