Бокс бўйича Жаҳон кубоги: умумий ҳисобда 7 нафар Ўзбекистон вакили финалга чиқди

Бугун ўзбекистонлик 7 нафар боксчи чемпионлик учун рингга кўтарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Бразилия мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик етти нафар боксчи чемпионлик учун жанг қилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ортда қолган кун рингга кўтарилган уч нафар Ўзбекистон вакилининг барчаси ишончли ғалабалар билан финал йўлланмасини қўлга киритишди:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Хосе Фелипе (Гватемала) 5:0
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Диас Молжигитов (Қозоғистон) 5:0
-85 кг: Акмалжон Исроилов — Якуб Страшевски (Польша) 5:0.
Бугун Жаҳон кубогида ўз вазнининг дастлабки ғолиблари аниқланиб, ўзбекистонлик 7 нафар боксчи чемпионлик учун рингга кўтарилади. Жуфтликлар:
-50 кг: Асилбек Жалилов - Ники Куммингс (Франция)
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Кауе Белини (Бразилия)
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Даулет Тулемиссов (Қозоғистон)
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Исаак Окоҳ (Англия)
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Нурсултан Алтинбек (Қозоғистон)
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Водерлей Перрейра (Бразилия)
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Дамар Томас (Англия).
Бокс бўйича Жаҳон кубоги: 4 нафар ўзбекистонлик боксчи финалга чиқди