ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга 30 миллион доллар ажратди, дея хабар берди банк матбуот хизмати.
“Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ипотека бозорини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда экологик таъмирлаш ва уй-жой кредитларини инклюзив молиялаштиришни кенгайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш учун учун 30 млн доллар эквивалентигача бўлган миллий валютадаги кредит ажратишни маъқуллади”, — дейилади хабарда.
Азиатский банк развития (АБР) одобрил заем до $30 миллионов для поддержки развития ипотечного рынка Узбекистана
© ADB Uzbekistan
Инклюзив ипотека бозорини ривожлантириш лойиҳаси муҳим босқич олиб борилади, чунки унинг доирасида ОТБ томонидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси учун биринчи хусусий (носуверен) молиялаштириш тақдим этилади.
Мазкур ташаббус компанияни давлат томонидан молиялаштиришга боғлиқликдан барқарорроқ бўлган бозорга асосланган молиялаштиришга ўтишни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Айтилишича, бу янада рақобатбардош ва фунционал ипотека кредитлаш бозорини ривожлантиришга ёрдам беради.