https://sputniknews.uz/20250401/otb-ipoteka-qayta-moliyalashtirish-kompaniya-hamkorlik-48678334.html
ОТБ Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси билан ҳамкорлик бошлади
ОТБ Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси билан ҳамкорлик бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Осиё тараққиёт банки ва Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ўртасида шартнома имзоланди, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.
2025-04-01T11:00+0500
2025-04-01T11:00+0500
2025-04-01T11:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
осиё тараққиёт банки (отб)
банк
молиялаштириш
ипотека
лойиҳа
иқтисодиёт ва молия вазирлиги
жамшид қўчқоров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/232/98/2329865_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_d03696c92ca5f445ea3baf54fb49a2ac.jpg
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Осиё тараққиёт банки ва Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ўртасида шартнома имзоланди, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Евгений Жуков бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг амалдаги ҳолати ва янги босқичларини муҳокама қилди. Хусусан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясининг қабул қилингани ва бу борадаги қўшма ташаббуслар бўйича фикр алмашилди.Бундан ташқари, айрим ҳудудларда шаҳарлар бош режалари устида ишлаш бўйича техник кўмак, экологик трансформация ва барқарор ривожланишга оид янги ташаббуслар, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган оқова сув ва таълим муассасалари лойиҳалари муҳокама қилинди.Айтилишича, учрашу кун тартибида энергия самарадорлигини ошириш мақсадида “супер ЭСCО” тизимини жорий этиш масаласи ҳам бўлган.Учрашув якунида томонлар мавжуд ҳамкорликни жадаллаштириш, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва техник ёрдам доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олди.
https://sputniknews.uz/20250301/tibbiyot-talim-madaniyat-sport-davlat-xususiy-sheriklik-48185959.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/232/98/2329865_375:0:1500:844_1920x0_80_0_0_8107da02240a3a66b4eccbb6d43a5e2b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
осиё тараққиёт банки ипотекани қайта молиялаштириш компанияси шартнома иқтисодиёт ва молия вазирлиги
осиё тараққиёт банки ипотекани қайта молиялаштириш компанияси шартнома иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ОТБ Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси билан ҳамкорлик бошлади
ОТБ вакиллари Ўзбекистонда қаторйўналишлардаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Осиё тараққиёт банки ва Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ўртасида шартнома имзоланди, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
матбуот хизмати. Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Евгений Жуков бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
“Учрашувда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ҳамда банк ўртасида шартнома имзоланди”, — дейилади хабарда.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг амалдаги ҳолати ва янги босқичларини муҳокама қилди. Хусусан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясининг қабул қилингани ва бу борадаги қўшма ташаббуслар бўйича фикр алмашилди.
“ОТБ вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, давлат буджетини қўллаб-қувватлаш, таълим, энергетика, транспорт, сув таъминоти ва шаҳарсозлик каби йўналишлардаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди”, — дея қайд этилган хабарда.
Бундан ташқари, айрим ҳудудларда шаҳарлар бош режалари устида ишлаш бўйича техник кўмак, экологик трансформация ва барқарор ривожланишга оид янги ташаббуслар, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган оқова сув ва таълим муассасалари лойиҳалари муҳокама қилинди.
Айтилишича, учрашу кун тартибида энергия самарадорлигини ошириш мақсадида “супер ЭСCО” тизимини жорий этиш масаласи ҳам бўлган.
Учрашув якунида томонлар мавжуд ҳамкорликни жадаллаштириш, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва техник ёрдам доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олди.