ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби биринчи украиналик қиз ёшлар билан армияда хизмат қилиш учун шартнома имзолаганини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"18-24 шартнома имзолаган биринчи қиз", — дейилади Украина Бош штабининг Telegram-каналида.
Айтилишича, қиз Украина Қуролли Кучларининг 72-механизациялашган бригадаси сафига қабул қилинган.
Аввалроқ Зеленский 18-25 ёшлиларни Украина Қуролли Кучлари сафига махсус шартнома таклиф қилиш орқали жалб этишни режалаштираётганини айтган эди: бир йиллик хизмат учун - 24 минг доллар, университетга имтиҳонсиз кириш ва 0% ипотека. Шундан сўнг Украина Мудофаа вазирлиги 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган кўнгиллиларни шартнома асосида Украина Қуролли Кучларига жалб қилиш лойиҳаси бошланганини эълон қилди.