Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украиналик қиз армияда хизмат қилиш учун шартнома имзолади

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишБоевая работа расчетов гаубиц Д-30 в зоне СВО
Боевая работа расчетов гаубиц Д-30 в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2025
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби украиналик қиз армияда хизмат қилиш учун шартнома имзолаганини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби биринчи украиналик қиз ёшлар билан армияда хизмат қилиш учун шартнома имзолаганини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"18-24 шартнома имзолаган биринчи қиз", — дейилади Украина Бош штабининг Telegram-каналида.
Айтилишича, қиз Украина Қуролли Кучларининг 72-механизациялашган бригадаси сафига қабул қилинган.
Аввалроқ Зеленский 18-25 ёшлиларни Украина Қуролли Кучлари сафига махсус шартнома таклиф қилиш орқали жалб этишни режалаштираётганини айтган эди: бир йиллик хизмат учун - 24 минг доллар, университетга имтиҳонсиз кириш ва 0% ипотека. Шундан сўнг Украина Мудофаа вазирлиги 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган кўнгиллиларни шартнома асосида Украина Қуролли Кучларига жалб қилиш лойиҳаси бошланганини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0