ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” ва “КазМунайГаз” ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон нефт ва газ саноатининг этакчиси хабар берди.
Олмаота шаҳрида “КазМунайГаз” ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Битим икки компания ўртасида геология-қидирув ишлари ва Қозоғистон ва Ўзбекистонда қўшма нефт-кимё лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни белгилайди.
Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” компаниянинг истиқболли ҳамкорларидан биридир.
“Амалдаги келишув КМГ ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ресурс базасини тўлдириш ва нефт-кимё саноатини ривожлантириш каби муҳим йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, ўзаро манфаатлар қаторига рақамли технологиялар, саноат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш киради”, — деди "КазМунайГаз" бошқаруви раиси Асхат Хасенов.
Унинг қўшимча қилишича, мазкур шартноманинг имзоланиши Қозоғистон ва Марказий Осиёда энергетика барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.