https://sputniknews.uz/20250305/ozbekneftgaz-hamkorlik-hujjat-48255349.html
“Ўзбекнефтгаз” йирик нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорлик ҳужжатини имзолади
“Ўзбекнефтгаз” йирик нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорлик ҳужжатини имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Бокуда “Ўзбекнефтгаз”, SOCAR, “КазМунайГаз” ва “Татнефть” ўртасида тўрт томонлама меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати ҳабар берди.
2025-03-05T15:11+0500
2025-03-05T15:11+0500
2025-03-05T15:11+0500
иқтисод
ўзбекистон
озарбайжон
россия
қозоғистон
нефть
газ
ўзбекнефтгаз
илҳом алиев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/05/48255173_0:2:1281:722_1920x0_80_0_0_d7d79109dc7deb1f3bed6658a30fa198.jpg
TOШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Бокуда “Ўзбекнефтгаз”, SOCAR, “КазМунайГаз” ва “Татнефть” ўртасида тўрт томонлама меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати ҳабар берди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда Россиянинг “Татнефть” компанияси бош директори Наил Маганов, Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” компанияси бошқаруви раиси Асхат Хасенов ва Ўзбекистон “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқовни қабул қилди. Мулоқот чоғида минтақанинг йирик нефт ва газ компаниялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги форматдаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ушбу формат компанияларнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва биргаликда ҳаракат қилиш гуруҳларини яратиш, рақамли технологиялар ва дастурий таъминот соҳасида ишларни оптималлаштириш, қўшма харидларни ташкил этиш, шунингдек, турли соҳаларни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлигини назарда тутади. Минтақанинг йирик нефт ва газ компаниялари раҳбарлари энергетика соҳасида рақамлаштириш, саноат хавфсизлиги ва харидлар бўйича ўтказилаётган халқаро конференцияда иштирок этишди. Қайд этилишича, ушбу келишувлар компанияларнинг замонавий технологияларни татбиқ этиши ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/05/48255173_157:0:1122:724_1920x0_80_0_0_8245189cdb53da79fe48864866347a60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
боку “ўзбекнефтгаз”, socar, “казмунайгаз” “татнефть” меморандум “ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати
боку “ўзбекнефтгаз”, socar, “казмунайгаз” “татнефть” меморандум “ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати
“Ўзбекнефтгаз” йирик нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорлик ҳужжатини имзолади
Озарбайжон президенти “Татнефть”, “КазМунайГаз” ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбарларини қабул қилди.
TOШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Бокуда “Ўзбекнефтгаз”, SOCAR, “КазМунайГаз” ва “Татнефть” ўртасида тўрт томонлама меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” ахборот хизмати
ҳабар берди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда Россиянинг “Татнефть” компанияси бош директори Наил Маганов, Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” компанияси бошқаруви раиси Асхат Хасенов ва Ўзбекистон “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқовни қабул қилди.
Мулоқот чоғида минтақанинг йирик нефт ва газ компаниялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги форматдаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ушбу формат компанияларнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва биргаликда ҳаракат қилиш гуруҳларини яратиш, рақамли технологиялар ва дастурий таъминот соҳасида ишларни оптималлаштириш, қўшма харидларни ташкил этиш, шунингдек, турли соҳаларни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлигини назарда тутади.
Минтақанинг йирик нефт ва газ компаниялари раҳбарлари энергетика соҳасида рақамлаштириш, саноат хавфсизлиги ва харидлар бўйича ўтказилаётган халқаро конференцияда иштирок этишди.
“Халқаро конференция доирасида нефт ва газ саноатида рақамлаштириш, саноат хавфсизлиги ва технологик аварияларнинг олдини олиш бўйича қатор муҳим келишувлар имзоланди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу келишувлар компанияларнинг замонавий технологияларни татбиқ этиши ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.