Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Красноармейск яқинида жанг қилмоқда — Пушилин

Таъкидланишича, душман худди Дзержинскка яқинлашганда бўлгани каби, бу йўналишда ҳам қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россия ҳарбийлари аллақачон Красноармейск (украинча номи - Покровск) яқинида ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда, деб хабар берди ДХР раҳбари Денис Пушилин РИА Новостига.
“(Жанг кетмоқда. – таҳр.) Красноармейск яқинида, аллақачон Котлино йўналишида”, — деди у.
Таъкидланишича, душман худди Дзержинскка яқинлашганда бўлгани каби, бу йўналишда ҳам қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Красноармейск Украина Қуролли кучларининг ДХРда ва бутун Украина "Хортица" тезкор-стратегик гуруҳ қўшинларининг фронтдаги энг муҳим мудофаа марказларидан бири ҳисобланади. Айнан у орқали Авдеевка гарнизонлари ва унинг ғарбий қисмидаги шаҳарлар таъминланади, шунингдек, кўп жиҳатдан бу артерия Изюм билан бирга ДХРнинг шимоли-ғарбий қисмини мустаҳкамлайди.
Красноармейск агломерациясининг озод этилиши Россия қўшинларига Донецк Халқ Республикасининг ғарбий чегараларига етиб бориш ва Запорожье вилоятида ҳужумни давом эттириш имконини беради.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина "Суджа" газ ўлчаш станциясини бутунлай йўқ қилди