Мьянмадаги зилзилалар: қурбонлар сони 1000 дан ошди

Охирги маълумотларга кўра, Мьянмада ҳалок бўлганлар сони 1002 кишига етган, 2376 киши жароҳат олган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бугун Мьянма пойтахти Нейпьидодан 19 километр узоқликда яна 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Зилзила маҳаллий вақт билан 15:50 да (Тошкент вақти билан 14:20) қайд этилди.
Нейпьидода миллионга яқин одам яшайди.

Мьянма ва Таиланддаги вазият

Кеча, 28 март куни Мьянма ҳудудида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи ўн километр чуқурликда жойлашган. Ер силкинишлари қўшни давлатлар: Бангладеш, Ҳиндистон, Таиланд, Лаос ва Хитойда ҳам сезилган.
Мощное землетрясение в Таиланде и Мьянме
Маҳаллий аҳоли кўп жойларда телефон линиялари узилиб қолгани, электр таъминоти узилгани ҳақида хабар берди.
Охирги маълумотларга кўра, Мьянмада ҳалок бўлганлар сони 1002 кишига етган, 2376 киши жароҳат олган.
Мощное землетрясение в Таиланде и Мьянме
Табиий офатларни бошқариш миллий қўмитаси Сагайн, Мандалай, Магвэй, Баго ҳудуларида, Шан штати ва Нейпьидо округида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Россия ва Хитой Мьянмага зилзила қурбонларини топиш ва қутқариш учун қутқарувчилар, шифокорлар ва махсус қидирув-қутқарув ускуналарини юборди.
Мощное землетрясение в Таиланде и Мьянме
Мощное землетрясение в Таиланде и Мьянме
Таиланд ҳукумати Бангкокда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Охирги маълумотларга кўра, мамлакат пойтахтида зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етган, 117 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Хитойдаги зилзила: Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади