TOШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев МДҲ минтақаси ва Катта Евроосиёда транспорт интеграциясини муҳокама қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Арзибек Кожошев МДҲга аъзо давлатлар халқаро иқтисодий форуми доирасида МДҲ ва Катта Евроосиёда транспорт-иқтисодий интеграцияга бағишланган панел сессиясида иштирок этди.
ЕИК вазири ўз нутқида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатувчи транспорт соҳасида интеграция жараёнларининг муҳимлигини қайд этди.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) транспорт коридорлари ва логистикасини ривожлантириш ва модернизация қилиш орқали ягона инфратузилмани яратиш транспорт вақти ва харажатларини қисқартиради, бозорларга чиқишни яхшилайди”, — деди Арзибек Кожошев.
Вазир, шунингдек, бугунги кунда ЕОИИнинг асосий ҳамкорларидан бири – МДҲ билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш учун инфратузилма шакллангани ҳақида маълум қилди.