Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинада вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этиш мумкин — Путин

Демократик сайловлар ўтказиш учун Украинада БМТ шафелигида вақтинчалик маъмурият жорий этиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 27 март куни Архангельскда сув ости кемаси матрослари билан учрашувда Украинада тинчлик ўрнатишнинг бир услуби сифатида Украинада вақтинчалик ташқи бошқарув жорий этишни таклиф қилди.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида, Америка Қўшма Штатлари билан, ҳатто Европа давлатлари билан, албатта, бизнинг шерикларимиз ва дўстларимиз билан Украинада вақтинчалик бошқарувни жорий этиш мумкин. Бу нима мақсадда? Демократик сайловлар ўтказиш учун, самарали ва халқ ишончини қозонган ҳукуматни давлат бошқарувига олиб келиш учун", - деди Россия раҳбари.

"Украинада қонуний ҳукумат пайдо бўлганидан сўнг биз улар билан тинчлик шартномасини имзолаймиз. Бу дунёдаги ҳамма томонидан тан олинади ва ишончли ва барқарор бўлади”, — дея қўшимча қилди Путин.
Шунингдек, Россия президенти яқин ўтмишда бундай мисоллар бўлганини эсга олди ва Шарқий Тиморда 90-йиллар охирида ҳамда Югославиянинг айри ҳудудларида худди шундай бўлганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп Украина билан ресурслар бўйича шартнома имзоламоқчи. Унга кўра, Украинанинг барча табиий бойликлари АҚШ ихтиёрига ўтади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Захарова: Киевга ишонч йўқ