ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Киев томони АҚШга мурожаат қилиб, агар улар Украина томонини олишни исташмаса, ҳеч бўлмаганда бетараф бўлишларини сўради. Бу ҳақда Владимир Зеленский “Time”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар “Россияга ҳеч кимнинг томонида эмаслигини кўрсатиш” учун ҳарбий ёрдамни тўхтатган.
“Улар биз билан эмас. Умуман олганда, Америка жамоаси улар воситачи бўлишни исташларини, томонлардан бирининг тарафида бўлмасликларини яширишган, деб ўйламайман”, - дея тан олди у.
Пентагоннинг РИА Новостига маълум қилишича, АҚШ 4 март куни Москва вақти билан соат 02:00 дан бошлаб Украинага барча турдаги ҳарбий ёрдамни тўхтатди. Америка ҳарбий идораси вакилининг таъкидлашича, қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш қарори, жумладан, Украинага йўл олган қуролларга ҳам тегишли.
Бироқ 12 март куни Саудия Арабистонида АҚШ билан музокаралар учун Украина делегацияси таркибида бўлган Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари ўринбосари Павел Палиса Вашингтон Киевга хавфсизлик бўйича ёрдамни аллақачон тиклаганини айтди.