Ўзбекистон Мўғулистон билан Амир Темур ва темурийлар ҳақида фильм суратга олмоқда

Фильмнинг айрим саҳналари Мўғулистонда суратга олиниши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон Мўғулистон билан ҳамкорликда Амир Темур ва темурийлар ҳақида фильм суратга олмоқда, дея хабар берди Кинематография агентлиги ахборот хизмати.
Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дааданхуу Батбаатар билан учрашди. Унда икки мамлакатнинг кино соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш, қўшма фильмлар суратга олиш ҳамда икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Тирик тарих” туркум фильмлар доирасида суратга олиниши режалаштирилаётган Амир Темур ва темурийлар ҳақидаги фильмнинг Мўғулистонда тасвирга олинадиган қисмлари бўйича фикр алмашилди.
Амир Темур шиори, қўшини ва боғлари
“Мўғулистон тарихий воқеалар билан боғлиқ муҳим жойларга эга бўлиб, ушбу фильмнинг айрим саҳналари айнан шу ҳудудларда суратга олиниши режалаштирилмоқда”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, “Тирик тарих” туркум фильмлар лойиҳаси 2024-2030 йилларга мўлжалланган стратегик дастур бўлиб, энг қадимги тарихдан тортиб, яқин тарихгача бўлган муҳим даврларни қамраб олади.
Ўзбекистон ва Малайзия Имом Бухорий ҳақида фильм ва сериал суратга олади — тафсилотлар