ЕИ Путин Европани “эгаллаб олмоқчи” эмаслигини тушуна бошлади — Стивен Уиткофф

АҚШ президентининг махсус вакили: Иккинчи жаҳон уруши даврида НАТО йўқ эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф "Fox News" телеканалига берган интервьюсида Россияда “Европани эгаллаш” режаси йўқлигига ишонч билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“У(Россия президенти Владимир Путин. – Таҳр.) бутун Европани эгаллаб олмоқчи деб ўйламайман. Бу Иккинчи жаҳон уруши давридагидан бутунлай бошқача ҳолат. Иккинчи жаҳон уруши даврида НАТО йўқ эди”, — деди Стивен Уиткофф.

Курск вилоятида НАТО мамлакатларидан 30 нафарга яқин офицер борлиги маълум бўлди
Сиёсатчи Путиннинг сўзига ишонишини ва унинг фикрича, “Европаликлар ҳам шундай хулосага кела бошлашди. “Аммо бу, умуман олганда, муҳим эмас", дея қўшимча қилди у.
Европа тез орада кўз ўнгимизда парчаланиб кетади — Орбан
Путин билан учрашув, Украинадаги сайловлар — Уиткофф Такер Карлсонга интервью берди