https://sputniknews.uz/20250320/evropa-vengriya-orban-48496748.html
Европа тез орада кўз ўнгимизда парчаланиб кетади — Орбан
Европа тез орада кўз ўнгимизда парчаланиб кетади — Орбан
Sputnik Ўзбекистон
Агар Брюсселда ҳокимиятдаги либераллар ўрнига ватанпарвар ҳукуматлар вакиллари қўйилмаса, Европа кўз ўнгимизда парчаланиб кетади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
2025-03-20T19:05+0500
2025-03-20T19:05+0500
2025-03-20T19:05+0500
дунё янгиликлари
дунёда
европа иттифоқи
венгрия
виктор орбан
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/16/24727114_0:0:3145:1770_1920x0_80_0_0_675b6eb99118703806b963a62daf5677.jpg
TOШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Агар Брюсселда ҳокимиятдаги либераллар ўрнига ватанпарвар ҳукуматлар вакиллари қўйилмаса, Европа кўз ўнгимизда парчаланиб кетади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европани ноқонуний миграциядан ҳимоя қилгани учун Италия бош вазири ўринбосари ва “Лига” партияси раҳбари Маттео Салвинига Янош Хуняди мукофотини топшириш маросимида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, прогрессивлар Брюсселда жойлашган, бугун улар Брюсселни бошқармоқда. Шунингдек, у Европа комиссиясидан “Сорос агентлари тармоғи”, Европарламентдан эса “коррупцион лоббичилар” олиб ташланиши кераклигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Орбан Европа Иттифоқига 12 та талаб қўйиб, Украина билан боғлиқ чақириқни илгари сурган эди.
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/16/24727114_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_aa97fe20757e103994b10a66bf1ae4ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
брюссель ҳокимият либераллар ватанпарвар ҳукуматлар вакиллари европа венгрия бош вазири виктор орбан
брюссель ҳокимият либераллар ватанпарвар ҳукуматлар вакиллари европа венгрия бош вазири виктор орбан
Европа тез орада кўз ўнгимизда парчаланиб кетади — Орбан
Венгрия бош вазири Виктор Орбан: биз Брюсселда, Америкадаги дўстларимиз каби тозалашга муҳтожмиз.
TOШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Агар Брюсселда ҳокимиятдаги либераллар ўрнига ватанпарвар ҳукуматлар вакиллари қўйилмаса, Европа кўз ўнгимизда парчаланиб кетади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европани ноқонуний миграциядан ҳимоя қилгани учун Италия бош вазири ўринбосари ва “Лига” партияси раҳбари Маттео Салвинига Янош Хуняди мукофотини топшириш маросимида маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, прогрессивлар Брюсселда жойлашган, бугун улар Брюсселни бошқармоқда.
“Агар биз буни ўзгартирмасак, Европа тез орада кўз ўнгимизда парчаланиб кетади. Ишончим комилки, Брюссель либерал элитаси ўз ўрнида қола олмайди. Европага янги раҳбарият керак, янги ватанпарвар раҳбарият ўз кучини қурмайди, балки халқлар Европасини мустаҳкамлайди. Бизнинг умумий вазифамиз – халқлар Европасини қайта тиклаш, биз сўнгги йилларда халқларимиздан ноқонуний равишда тортиб олинган ҳуқуқларни тиклашимиз керак”, — деди Виктор Орбан ижтимоий тармоғларнинг бирида эфирга узатилган маросим чоғида.
Шунингдек, у Европа комиссиясидан “Сорос агентлари тармоғи”, Европарламентдан эса “коррупцион лоббичилар” олиб ташланиши кераклигини таъкидлади.
“Европа Иттифоқи миллий ҳукуматларни заифлаштиришдан иборат бўлган молиявий тармоқ бўла олмайди. Биз Брюсселда, Америкадаги дўстларимиз каби тозалашга муҳтожмиз", — деди Орбан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Орбан Европа Иттифоқига 12 та талаб қўйиб, Украина билан боғлиқ чақириқни илгари
сурган эди.