Исроил-Фаластин можароси

Исроил ҲАМАСга гаровга олинганларни озод қилиш режасини таклиф қилмоқда — ОАВ

Синьхуа: Исроилнинг таклифи АҚШ томонидан қўллаб-қувватланади, дейди манбалар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Исроил Миср воситачилари ёрдамида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича икки босқичли режани тақдим этди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги Мисрдаги номаълум манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Исроил Миср воситачилари орқали ҲАМАСга Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича икки босқичли режа таклиф қилди”, дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, Исроил режаси биринчи босқичда ҲАМАС гаровга олинган 11 кишини озод қилади ва 16 кишининг жасадини топширади, шундан сўнг 40 кунлик сулҳ тузилади.
Кейинроқ иккинчи босқичда ҲАМАС қолган барча гаровга олинганларни бир вақтнинг ўзида озод қилиши керак, дея қўшимча қилди Синьхуа.
Исроилнинг таклифи АҚШ томонидан қўллаб-қувватланади, дейди манбалар.
Исроил-Фаластин можароси
Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлади — қурбонлар бор