Исроил-Фаластин можароси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2023
Исроил-Фаластин можароси
Исроил-Фаластин можароси октябр бошида ХАМАС зарбасидан сўнг қайтадан авж олди. Исроил "Ғазо" секторини бомбардимон қилди ва тўлиқ блокадага олди.

Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлади — қурбонлар бор

© AP PhotoИзраильские военные в районе границы с сектором Газа
Израильские военные в районе границы с сектором Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2025
Oбуна бўлиш
Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 230 нафардан ошди. Бу ҳақда "Al Aqsa" анклав маъмуриятига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Сешанбага ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига йирик зарбалар берилганини эълон қилди. "Axios" нашрининг бош вазир Биньямин Нетаньяху идорасига таяниб хабар беришича, Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлашга қарор қилган.
У ерда ҳужум қилиш қарорига Фаластин ҳаракатининг ўт очишни тўхтатиш келишувини бузиш режалари сабаб бўлган. ҲАМАС, ўз навбатида, Нетаняху исроиллик гаровга олинганлар учун ўлим ҳукмини имзолаганини таъкидлади.

“Дастлабки маълумотларга кўра, сионистлар (Исроил – таҳр.) уйлар, мактаблар, бошпана ва кўчирилганлар учун чодирларга уюштирилган зарбалар натижасида 230 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган, 350 нафари яраланган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви 19 январда кучга кирган эди. 2 мартга ўтар кечаси, келишилган ўт очишни тўхтатиш муддати тугаганидан сўнг Исроил ҳозирда қарама-қарши томонлар урушни тўлиқ тугатиш бўйича келишмовчиликларни бартараф этишнинг иложи йўқлиги сабабли АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф вақтинчалик сулҳни узайтириш бўйича янги режани таклиф қилганини эълон қилди. Нетаньяхунинг идорасининг идда қилишича, Исроил бу режага розилик билдирган, аммо ҲАМАС рози бўлмаган.
Лавров Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилишга нима ёрдам беришини айтди
Премьер-министр Израиля Биньямин Нетаньяху - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2025
Исроил-Фаластин можароси
Исроил урушдан кейин ҲАМАСга Ғазони бошқаришига рухсат бермайди — Нетаньяху
Янгиликлар лентаси
0