Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия бир кечада 47 та Украина дронини уриб туширди

Ўтган кечада Украинанинг 47 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тунда саккизта ҳудуд, Азов ва Қора денгиз устида Украинанинг 47 та учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Ўтган кечада навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 47 та учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди ва тутиб олди”, — дейилади хабарда.
Аниқланишича:
Воронеж вилоятида 12 та;
Белгород вилоятида 11 та;
Қора денгиз устида 7 та;
Ростов вилояти ҳудудида 6 та;
Волгоград вилоятида 4 та;
Астрахан вилоятида 3 та;
Брянск, Курск ва Самара вилоятлари ҳудудларида, шунингдек Азов денгизи акваторияси устида 1 тадан учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Ростов вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсарга кўра, дрон ҳужуми туфайли Ростов-Дон шаҳридаги турар-жой биносида портлаш содир бўлган, оқибатда икки киши жароҳатланган.
Самара губернатори Вячеслав Федоришев Чапаевскдаги саноат корхоналаридан бирига дрондан ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди, жароҳатланганлар йўқ.
Украина Қуролли кучлари ҳар куни учувчисиз самолётлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга уринмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман учувчи аппаратларини тутиб олмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия МВ: “Суджа” портлатилиши тинчлик ташаббусларини йўққа чиқариш учун провокация