ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига Россия президенти Владимир Путиндан Наврўз байрами муносабати билан табрик келди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
“Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни бундан буён ҳам дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожлантирамиз, деб ишонаман”, - дейилади Россия президенти табрик матнида.
Путин Мирзиёевга чин қалбдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилаган.