Приморск корхоналари вакиллари мутахассисларни ишга жалб этиш учун Ўзбекистонга келди

Делегация Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ташриф буюришни режалаштирган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россиянинг Приморск ўлкаси делегацияси Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуп Кабулжанов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Делегация Приморского края начала рабочую поездку в Узбекистан

“Делегация Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ташриф буюришни режалаштирган. Унинг таркибига Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Приморск ўлкаси коллежлари раҳбарлари, шунингдек, вилоятнинг "Тернейлес", "Доброфлот", "Лотос" каби йирик корхоналари вакиллари кирди”, — дейилади хабарда.

Приморск ўлкаси миграция агентлиги раҳбари Михаил Сорокиннинг сўзларига кўра, делегацияснинг вазифаси хорижлик мутахассисларни тайёрлаш учун яратилган шароитлар билан танишиш ва ҳудудлар раҳбарлари билан учрашишдан иборат.
Делегация миграция сиёсатига масъул ўзбекистонлик мутахассислар билан мулоқот ўрнатиш мақсадида ўқув марказларига ташриф буюради.
Михаил Сорокин таъкидлаганидек, нафақат ушбу ташриф, балки Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко ташаббуси билан ташкил этилган янги бўлимнинг асосий мақсади мигрантлар оқимини ташкил этиш ва минтақанинг турли тармоқларига зарур бўлган мутахассисларни танлашдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят раҳбари Ўзбекистонда миграция агентлиги вакиллари ишлашини, чунки Приморск ўлкаси корхоналарига маҳаллий шароитда зарур бўлган мутахассисларни танлаш осонроқ эканини таъкидлаган эди.
Приморск ўлкаси Бухоро, Самарқанд ва Сирдарёдан мутахассисларни ишга жалб этмоқчи