Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва Эрон товар айирбошлаш ҳажмини рекорд даражага етказувчи келишув кучга кирмоқда

ЕИК: Янги келишувнинг амалга оширилиши мамлакатлар ўртасидаги савдони ривожлантиришнинг самарали воситасига айланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 15 майида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Эрон ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги тўлиқ келишув кучга киради. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв маълум қилди.
ЕИК Эрон Ислом Республикасидан ЕОИИ ва Эрон ўртасида тўлиқ ҳуқуқли Эркин савдо битими кучга кириши учун зарур бўлган ички тартиб-қоидалар бажарилганлиги тўғрисида расмий хабарнома олди.
2025 йил январида Эрон томонига ЕОИИда барча тартиб-қоидалар якунлангани ҳақида билдиришнома юборилган эди.

“Келишув қоидаларига мувофиқ, зарур тартиб-қоидалар бажарилганлигини тасдиқловчи эслатмалар алмашинувидан сўнг ҳужжатнинг кучга кириши учун 60 кунлик муддат кўзда тутилган. Шундай қилиб, битим 2025 йил 15 майдан кучга киради”, — деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.

Янги келишувнинг амалга оширилиши мамлакатлар ўртасидаги савдони ривожлантиришнинг самарали воситасига айланади ва яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини рекорд даражадаги 12 миллиард долларга етказишга ёрдам беради.
Таъкидланишича, бу жорий ҳажмларга нисбатан қарийб икки баравар ўсишни англатади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 25 декабрда Санкт-Петербургда тўлиқ ҳуқуқли Эркин савдо тўғрисидаги битим имзоланиб, томонлар ўртасида барча товарлар ассортиментининг деярли 90 фоизи учун бож олинмайдиган режим ўрнатилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Эркин савдо келишуви Эрон билан ҳамкорликни янги босқичга кўтаради — ЕИК