Андижон аэропорти Наврўз арафасида парвозларни қайта йўлга қўяди

"Uzbekistan Airports" чипталар сотуви бошланганини маълум қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Андижон халқаро аэропорти 20 мартдан мунтазам йўловчи қатновларини қабул қила бошлайди, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".
Қайд этилишича, биринчи рейс Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади.
“18 март куни Silk Avia US601/US602 рейслари учун чипталар сотуви бошланди, улар ATR-72-600 самолётларида сешанба ва пайшанба кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Жадвал:
Тошкентдан жўнаб кетиш: 11:20, Андижонга етиб келиш: 12:20;
Андижондан жўнаш: соат 13:00, Тошкентга етиб келиш: соат 14:00.
"Келгусида Андижон аэропортига халқаро рейсларни қайта йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган", — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, Андижон аэропортда реконструкциянинг биринчи босқичи якунланди, унинг доирасида аэродром мажмуасининг салмоқли қисми, жумладан, узунлиги 3300 метр ва кенглиги 60 метр бўлган янги 4Е тоифали учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва 3 та самолётлар тўхташ жойи бўлган перрон қурилиши якунланди.
Терминал биноси эса ҳозирги ҳолатида қолмоқда. Терминал қисмидаги ишлар реконструкциянинг иккинчи босқичида амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон халқаро аэропортлари