Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп Путин билан гаплашмоқчи — суҳбат мавзуси

ОАВ: Трамп сешанба куни Путин билан суҳбатлашишини айтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости "Reuters" нашрига маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.
“Трамп сешанба куни (Россия президенти – таҳр.) Путин билан суҳбатлашишини айтди”, — дейилади агентлик хабарида.
Айтилишича, Дональд Трамп Владимир Путин билан ҳудудлар ва атом электр станциялари устидан назорат масаласини муҳокама қилмоқчи.
“Менимча, биз ҳудудлар ҳақида гаплашамиз... Электр станциялари ҳақида гаплашамиз, чунки бу катта масала”, — деди Трамп журналистларга.
Унинг қўшимча қилишича, активларни тақсимлаш бўйича Москва ва Киев билан музокаралар олиб борилмоқда. Сиёсатчи, шунингдек, дам олиш кунларида кўп иш қилингани ва Украинадаги можарога барҳам бериш имконияти борлигини таъкидлади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Трампнинг сўровига жавоб қайтарди