Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Трампнинг сўровига жавоб қайтарди

© Sputnik / Кристина Кормилицына / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2025
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Украина жангарилари Россия тинч аҳолисига қарши кўплаб жиноятлар содир этган.
ТОШКЕНТ, 15 март – Sputnik. Владимир Путин Дональд Трампнинг Украина ҳарбийларини сақлаб қолиш ҳақидаги чақириғи билан танишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Оқ уй раҳбари махсус элчи Стив Уиткофф ва Россия раҳбари ўртасида самарали музокаралар олиб борилганини эълон қилиб, Путиндан қуршовдаги Украина қўшинларини сақлаб қолишни сўраганди.
Путин Америка раҳбарининг Украина ҳарбийларига нисбатан инсонпарварлик тамойилларига амал қилишга чақирувини тушунган ҳолда қабул қилди. Таъкидланишича, уни самарали амалга ошириш учун Украина ҳарбийлари қуролларини ташлаб, таслим бўлиши керак.
“Шу муносабат билан шуни таъкидлашни истардимки, агар улар қуролларини ташлаб, таслим бўлишса, уларнинг ҳаёти кафолатланади ва уларга халқаро конвенциялар ва Россия қонунчилигига мувофиқ муносабатда бўлинади”, - деди Путин.
Таъкидланишича, Украина жангарилари Россия тинч аҳолисига қарши кўплаб жиноятлар содир этган.
Трамп ва унинг маъмурияти эса муносабатларни тиклаш учун ҳамма нарса қилмоқда.
“Президент Трамп бошчилигидаги янги маъмурият Американинг аввалги маъмурияти томонидан деярли нолга туширилган ва йўқ қилинган нарсанинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини тиклаш учун ҳамма нарса қилмоқда”, - деди Россия президенти.
Аввалроқ Путин АҚШ томонидан илгари сурилган Украинада ўт очишни тўхтатиш ғоясини буткул қўллаб-қувватлашини, бироқ эътиборга олиш керак бўлган нюанслар борлигини айтганди.
Дональд Трамп во время церемонии инаугурации в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Путиндан Украина аскарларининг ҳаётини сақлаб қолишни сўради
Янгиликлар лентаси
0