Ўзбекистонлик боксчилар Сербиядаги жаҳон чемпионатини тарихий натижа билан якунлашди

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Сербиядаги жаҳон чемпионатини тарихий натижа билан якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк бор 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
-66 кг вазн тоифасининг финал жангида Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада ва жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменлига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шундай бўлса ҳам, у катталар ўртасидаги дунё биринчиликларининг финалида рингга кўтарилган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.
Мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Кумуш медаль:-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова;
Бронза медаль: -48 кг: Фарзона Фозилова, -50 кг: Сабина Бобоқулова, -52 кг: Феруза Казакова.
Ўзбекистонлик боксчи қизлар Сербияда тарихий натижа кўрсатди