Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларида 800 дан ортиқ лойиҳа намойиш этилади

Лойиҳанинг 430 таси хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларида 800 дан ортиқ лойиҳа намойиш этилиши режалаштирилган, дея хабар берди марказ матбуот хизамти.
Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқовнинг қайд этишича, марказ экспозицияларида намойиш этилиши режалаштирилган 800 дан ортиқ лойиҳанинг 430 таси хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Центр исламской цивилизации Узбекистана расширяет международное сотрудничество
“Марказнинг очилиши муносабати билан халқаро кўргазмалар ташкил этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунга қадар турли мамлакатлардан 15 та музей, хусусий коллекционерлар ва кутубхоналар ўз иштирокини тасдиқлаб, Ўзбекистон маданий меросига бағишланган ноёб экспозицияларни Тошкентга олиб келишга розилик билдирдилар”, — деди Фирдавс Абдухолиқов.
Марказнинг иккинчи қаватидан хорижий ҳамкор давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар учун офислар ажратилади.
Леонардо да Винчининг айрим ихтиролари ўзбек олимларининг асарларига асосланган — олим
Келгусида Марказда халқаро илмий платформа шаклланишига ёрдам беради. Ушбу платформа 50 дан ортиқ мамлакатдан 500 дан зиёд ташкилот, минглаб олим ва мутахассисларни бирлаштиради.
Ҳозиргача 100 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан Малайзия Ислом санъати музейи, Италиянинг Арон, Алберто Леви хусусий коллекциялари, Ратти фонди, Турин Осиё маданияти музейи, Россия давлат эрмитажи, Туркиядаги Турк-ислом санъати асарлари музейи, АҚШнинг Девид Пейли ва Брюс Баганз хусусий коллекциялари ўз экспонатлари билан иштирок этишга розилик берган.
Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари Тошкентда намойиш этилади
Ислом цивилизацияси марказидаги Қуръон зали учун оятлар акс этган гиламлар тайёрланмоқда