Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Курскда яна 2 та аҳоли пунктини озод қилди

“Шимолий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум ҳаракатлари давомида Заолешенка ва Рубаншина аҳоли пунктларини озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 март – Sputnik. Россия ҳарбийлари Курск вилоятидаги Заолешенка ва Рубаншинани назорат остига олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Шимолий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум ҳаракатлари давомида Заолешенка ва Рубаншина аҳоли пунктларини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, жангчилар Гоголевка, Горналь, Гуево ва Олешня аҳоли пунктлари ҳудудида Украина Қуролли кучларининг бешта бригадаси ва ҳужум полкини мағлуб этди.
Душманнинг кунлик йўқотишлари:
220 дан ортиқ ҳарбий;
танк ва пиёда жанговар машинаси;
зирҳли жанговар машина ва тўртта автомобиль;
иккитадан артиллерия қуроли ва миномёт;
дрон бошқарув маркази ва ўқ-дорилар омбори.
Ўтган ҳафта охирида Россия армияси Курск вилоятида кенг кўламли ҳужумга ўтди ва бир неча кун ичида Украина қўшинлари томонидан босиб олинган 1100 километрдан ортиқ ҳудудни, жумладан Старая Сорочина, Малая Локня, Черкасское Поречное, Мартиновка, Михайловка қишлоқларини озод қилди. Пайшанба куни Мудофаа вазирлиги вилоят маркази - Суджанинг озод қилингани ҳақида хабар берди.
Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовнинг Владимир Путинга хабар беришича, Украина Қуролли кучлари гуруҳи изоляция қилинган, ҳозирда уни тизимли йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда ва Россия бўлинмалари маълум йўналишларда давлат чегарасини кесиб ўтиб, Суми вилоятига кириб келган.
Путиннинг қайд этишича, агар бир муддат аввал Украина Қуролли кучлари Курск вилоятини катта гуруҳлар билан тарк этган бўлса, энди бунинг иложи йўқ.
АҚШ президенти Дональд Трамп Путиндан қуршовдаги Украина қўшинларини сақлаб қолишни сўради. Россия раҳбарининг айтишича, бу чақириқни амалга ошириш учун Украина раҳбарияти ўз ҳарбийларига қуролларини ташлаб, таслим бўлишга буйруқ бериши керак.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Трампнинг сўровига жавоб қайтарди