Тарихий натижа: ўзбекистонлик боксчи қиз илк бор жаҳон чемпионатида финалга чиқди

Навбаҳор Ҳамидова ўзбекистонлик боксчи қизлар орасида биринчи бор жаҳон чемпионатларининг финал йўлланмасига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари яна бир тарихий натижа қайд этишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
-66 кг вазн тоифасида қатнашаётган Навбаҳор Ҳамидова ўзбекистонлик боксчи қизлар орасида биринчи бор жаҳон чемпионатларининг финал йўлланмасига сазовор бўлди.
Ниш-2025: Навбахор Хамидова пробилась в финал
Ярим финалгача етиб борган Фарзона Фозилова (-48 кг), Сабина Бобоқулова (-50 кг) ҳамда Феруза Казакова (-52 кг) эса бронза медалларига сазовор бўлишди.
-48 кг: Фарзона Фозилова - Юлия Чумгалакова (Россия) 0:5
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Ху Меийи (Хитой) 0:4
-52 кг: Феруза Казакова - Панг Чол Ми (КХДР) 0:5
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Албина Молдажанова (Россия) 4:3.
Ниш-2025: Навбахор Хамидова пробилась в финал
Бугун мусобақада дам олиш куни, финал жанглари эртага ташкил этилади.
Ўзбекистонлик боксчи қизлар Сербияда тарихий натижа кўрсатди