ТОШКЕНТ, 15 март – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш блоки вакиллари Қозон шаҳрида “Фармацевтика бозорларида рақобатни ривожлантириш” халқаро давра суҳбатида иштирок этди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда дори воситалари бозорида рақобат ва патент қонунчилиги соҳасидаги ҳуқуқий нормалар, мажбурий лицензиялаш масалалари, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бозорида монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши, жавоб чоралари, илғор тажрибалар, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат харидлари, тендер савдоларида сохталаштиришга қарши курашиш мавзулари муҳокама қилинди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари, шунингдек, Хитой, Индонезия, Туркия, Миср, Жанубий Африка ва Мьянманинг рақобат органлари ходимлари миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида рақобат қоидаларини бузиш ҳолатларини кўриб чиқиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Муҳокамада илмий доиралар ва фармацевтика компаниялари вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, фармацевтика бозорларида рақобат масалаларини ўрганиш бўйича БРИКС ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.