ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) йирик лойиҳаларидан бири бу электр энергиясининг умумий бозорини яратиш, дейди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Энергетика департаменти директори Вадим Закревский.
"ЕОИИ умумий электр энергияси бозори Иттифоқ мамлакатлари ўртасида тармоқларга эркин кириш ва электр энергиясини трансчегаравий узатишни таъминлайди. Умумий бозорнинг потенциали жуда катта, йилига 40-47 миллиард кВт/соат. Ҳозир эса ЕОИИ давлатлари ўзаро энергия алмашинуви атиги 8 млрд кВт/соатни ташкил қилмоқда", - деди Закревский.
️ЕОИИ давлатлари бош вазир ўринбосарлари даражасида умумий энергетика бозори фаолияти қоидаларини аллақачон тасдиқлаган. Бунда ўзаро ахборот алмашинувида миллий электрон рақамли имзолардан фойдаланиш мумкин.
У️мумий энергетика бозорини ишга тушириш учун ушбу бўйича келишувни якунлаш керак. Бу жорий йилда амалга ошиши кутилмоқда. Шартнома 10 та иловадан иборат ҳужжатлар тўпламини ўз ичига олади, асосан электр энергияси бозори субъектлари учун қоидалардан иборат.
Улар трансчегаравий энергия савдоси жараёнини максимал даражада аниқлаштириш барча иштирокчилар учун баравар имкониятлар яратиш имконини беради.