Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Вақтинчалик сулҳ Украина Қуролли кучлари учун “танаффус” — Ушаков

Юрий Ушаков: Россия Украинада Москва манфаатлари ва хавотирларини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли тинчликка эришишга интилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифи Украина ҳарбийлари учун танаффусдан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифи Украина ҳарбийлари учун вақтинчалик танаффусдан бошқа нарса эмас. Россия Украинада Москва манфаатлари ва хавотирларини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли тинчликка эришишга интилади”, — деди у.
Ушаковнинг сўзларига кўра, президент Владимир Путин бугун вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифига аниқроқ ва мазмунли баҳо бериши мумкин.
"Менимча, бу вазиятда тинч ҳаракатларга тақлид қиладиган қадамлар ҳеч кимга керак эмас", — дея қўшимча қилди у.
Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, у АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц билан мунтазам телефон алоқаларини олиб бормоқда ва унга Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия позициясини баён қилганини маълум қилди.
“Россия ва АҚШ ўртасида тинч ҳолатда нормал фикр алмашуви мавжуд. Москва келгуси ҳамкорликда Вашингтон ўз позициясини ҳисобга олишини кутмоқда”, — деди Ушаков.
Унинг фикрича, Қўшма Штатлар Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақида гап бўлмаслигини тушунади.
"Биз бундай алоқа махфий бўлишига келишиб олдик”, дея қўшимча қилди у.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Москва "ҳеч қандай шароитда" Украинадаги НАТО қўшинларини қабул қилмайди — Лавров