https://sputniknews.uz/20250313/sulh-ukraina-yuriy-ushakov-48381769.html
Вақтинчалик сулҳ Украина Қуролли кучлари учун “танаффус” — Ушаков
Вақтинчалик сулҳ Украина Қуролли кучлари учун “танаффус” — Ушаков
Sputnik Ўзбекистон
Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифи Украина ҳарбийлари учун танаффусдан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
2025-03-13T18:49+0500
2025-03-13T18:49+0500
2025-03-13T18:49+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия
украина
ақш
музокаралар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30598568_0:0:2929:1648_1920x0_80_0_0_80a3afccf515a1c9d0ed905d1ff97100.jpg
TOШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифи Украина ҳарбийлари учун танаффусдан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Ушаковнинг сўзларига кўра, президент Владимир Путин бугун вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифига аниқроқ ва мазмунли баҳо бериши мумкин. Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, у АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц билан мунтазам телефон алоқаларини олиб бормоқда ва унга Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия позициясини баён қилганини маълум қилди. Унинг фикрича, Қўшма Штатлар Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақида гап бўлмаслигини тушунади. "Биз бундай алоқа махфий бўлишига келишиб олдик”, дея қўшимча қилди у.
https://sputniknews.uz/20250312/moskva-ukraina-nato-lavrov-48352497.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30598568_121:0:2852:2048_1920x0_80_0_0_00521a14a1c82b321fffd2307db68ea8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш украина ҳарбийлари танаффус россия президенти ёрдамчиси юрий ушаков “россия 1” телеканали
украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш украина ҳарбийлари танаффус россия президенти ёрдамчиси юрий ушаков “россия 1” телеканали
Вақтинчалик сулҳ Украина Қуролли кучлари учун “танаффус” — Ушаков
Юрий Ушаков: Россия Украинада Москва манфаатлари ва хавотирларини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли тинчликка эришишга интилади.
TOШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифи Украина ҳарбийлари учун танаффусдан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифи Украина ҳарбийлари учун вақтинчалик танаффусдан бошқа нарса эмас. Россия Украинада Москва манфаатлари ва хавотирларини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли тинчликка эришишга интилади”, — деди у.
Ушаковнинг сўзларига кўра, президент Владимир Путин бугун вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифига аниқроқ ва мазмунли баҳо бериши мумкин.
"Менимча, бу вазиятда тинч ҳаракатларга тақлид қиладиган қадамлар ҳеч кимга керак эмас", — дея қўшимча қилди у.
Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, у АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц билан мунтазам телефон алоқаларини олиб бормоқда ва унга Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия позициясини баён қилганини маълум қилди.
“Россия ва АҚШ ўртасида тинч ҳолатда нормал фикр алмашуви мавжуд. Москва келгуси ҳамкорликда Вашингтон ўз позициясини ҳисобга олишини кутмоқда”, — деди Ушаков.
Унинг фикрича, Қўшма Штатлар Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақида гап бўлмаслигини тушунади.
"Биз бундай алоқа махфий бўлишига келишиб олдик”, дея қўшимча қилди у.