Тошкентнинг икки туманида автоматик ҳаво мониторинги станциялари ўрнатилди

Автоматик станциялар аҳоли зич жойлашган ҳудудларга ўрнатилмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Яшнобод туманларида автоматик ҳаво мониторинги станциялари ўрнатилди, дея хабар берди экология вазирлиги матбуот хизмати.
“Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда "Замин" халқаро жамоат фонди томонидан Тошкентнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида 2 та автоматик ҳаво мониторинги станцияси ўрнатилди ва ишга туширилди”, — дейилган хабарда.
В двух районах Ташкента установлены автоматические станции мониторинга качества воздуха
Айтилишича, бу "Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Ўрнатилган станциялар ҳаво ифлосланишини юқори даражадаги аниқликда ўлчаш бўйича патентланган технологияларга эга.
В двух районах Ташкента установлены автоматические станции мониторинга качества воздуха
“Автоматик станцияларни ўрнатиш жойини танлаш турли омилларга боғлиқ. Улар орасида аҳоли зич жойлашган ҳудудлар, асосий йўллар ва транспорт магистраллари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар муҳим ўрин тутади. Бу ўз навбатида аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш учун аниқ маълумотлар тўплаш ва улардан самарали фойдаланиш имконини беради”, — дея қайд этилган хабарда.
Қайд этилганидек, станциялар сонининг кўпайиши, албатта, бу борада малакали кадрларни талаб қилади.
В двух районах Ташкента установлены автоматические станции мониторинга качества воздуха
Ҳозирда Гидрометеорология агентлиги ходимлари станциялардан келаётган маълумотларни таҳлил қилиш, шунингдек, ускуналар ва дастурий таъминотдан фойдаланиш бўйича мунтазам равишда ўқитилмоқда.
Матбуот маркази
Тошкент экологик муаммоларни қандай ҳал қилмоқда - видео