Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди

Мирзиёев Париждаги ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бошланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Парижга етиб борди.
Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Начался государственный визит президента Узбекистана во Францию
"Орли" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Мамлакат делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида Францияда ўқиётган, ишлаётган ва илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ватандошлар Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Начался государственный визит президента Узбекистана во Францию
Давлат раҳбари улар билан самимий суҳбатлашди, ўқиш ва изланишларига муваффақият тилади.
Начался государственный визит президента Узбекистана во Францию
Ташрифнинг асосий тадбирлари 12 март кунига мўлжалланган. Дастурга мувофиқ, Елисей саройида олий даражадаги Ўзбекистон-Франция музокаралари бўлиб ўтади. Шунингдек, давлат раҳбари ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ҳамда Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан давра суҳбати ўтказади.