Таиланддаги мусобақаларда ўзбекистонлик спортчи олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди

Анвар Клевлеев “Sea Open” мусобақасида кумуш, “Thailand open” турнирида эса олтин медаль соҳибига айланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Таиландда ўтказилаётган слаломда эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақаларда ўзбекистонлик Анвар Клевлеев олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлди, деб ёзмоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Уларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди.
“У дастлаб “Sea Open” мусобақасида кумуш, сўнгра “Thailand open” турнирида олтин медаль соҳибига айланди”, — дейилади хабарда.
Энди спортчилар 12 мартгача ташкил этиладиган U18 ва U23 ёш тоифаларидаги қитъа биринчиликларида иштирок этишади.
Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатида иккинчи бўлишди