Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатида иккинчи бўлишди
© Telegram/ OlympicuzАкадемические гребцы Узбекистана заняли второе место на чемпионате Азии
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қитъа биринчилигини жами 12 та медаль билан якунлашди.
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатини ўзбекистонлик спортчилар иккинчи ўринда якунлашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Самарқандда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
“Шу тариқа, спортчилар мазкур қитъа биринчилигини жами 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан сўнг иккинчи ўринда якунлашди”, — дейилади хабарда.
Олтин медаль: М2-: Д.Худойбердиев, Ф.Каримов, М8+: А.Турдиев, Д.Худойбердиев, Ш.Ҳамдамов, Е.Агафонов, Ф.Облақулов, Д.Давронов, Ф.Каримов, С.Ҳамроқулов.
Кумуш медаль: W2x: А.Пракатен, М.Тагматова, М1х: М.Маматқулов, М4х: Ж.Турғунов, Ш.Холмурзаев, М.Маматқулов, С.Сафаралиев.
Бронза медаль: W8+: С.Абдурашидова, Б.Сатторова, Р.Каримова, Р.Сатторова, В.Перегудова, С.Қўзимуродова, О.Сатторова, А.Сметуллаева, LW4x: Ш.Раҳмонқулова, А.Драсутите, Ш.Жўрабоева, Е.Соловёва.