Россия компанияси Ўзбекистонга кичик ГЭС етказиб беришни бошлади

Саккизта кичик ГЭСларни ишга тушириш ишлари келаси ҳафта амалга оширилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ижевск компанияси Ўзбекистонга кичик ГЭС етказиб беришни бошлади, дея маълум қилди Удмуртия ҳукумати раиси Роман Ефимов ўзининг Telegram-каналида.

“Ижевскдаги “Деалан Энерго” компанияси Ўзбекистондаги кичик аҳоли пунктини электр энергияси билан таъминлаши мумкин. Келгуси ҳафтада улар умумий қуввати 230 кВт бўлган 8 та кичик ГЭСни ишга туширишни бошлайди”, — деб ёзди Ефимов.

Ўзбекистондан сўров 40 та қурилмага мўлжалланган.
Россия компанияси Ўзбекистонга мини ГЭСларни етказиб беришни бошлади
Компания инновацион станцияларга ихтисослашган. Унинг илмий ходимлари ўзгарувчан қувватга эга магнит генератор, дарёлар ва каналлар учун янги турдаги сув ости гидроэлектр станцияларини яратишди.
Айтилишича, бу электр энергиясини ишлаб чиқариш учун сув ва шамолнинг юқори тезликдаги оқимини шакллантиришга принципиал жиҳатдан янги ёндашув.
Россия компанияси Ўзбекистонга мини ГЭСларни етказиб беришни бошлади
Удмуртиялик тадбиркорлар Туркманистон, Қирғизистон ва Нигерия бозорларига ҳам чиқишни режалаштирган.
Маълумот учун, кичик ГЭСларнинг афзалликлари шундаки, бундай станциялар тўғонни талаб қилмайди (улар сув оқимига ботирилади), бундай қурилмаларни қуриш ва улардан фойдаланиш табиий ландшафтни бузмайди, сув сифатини пасайтирмайди. Бундан ташқари, кичик ГЭСларнинг ишлашига об-ҳаво шароити таъсир қилмайди.
Ўзбекистонда 200 та микроГЭС қурилади — тафсилотлар